09/02/2022
Бобур Йўлдошев ўқитувчилардан узр сўраб чиқди.
Андижонда ўқитувчилар тик турган ҳолда ота-оналар олдида узр сўрагани кенг муҳокамаларга сабаб бўлгани ва ҳолат юзасидан Халқ таълими вазири баёнот бергани хабар қилинганди.
Ҳолат юзасидан Марҳамат тумани ҳокими Бобур Йўлдошев ўқитувчилардан узр сўраб чиқди.
«Марҳамат туманидаги ўқитувчилар ва ота-оналар ҳамкорлигида ўтказилган йиғилишдаги ҳолатлар ўқитувчиларнинг руҳиятига таъсир қилган бўлса, мен туман ҳокими сифатида барча устоз-мураббийлардан узр сўрайман», деди у.
Аммо вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов узр сўрамади, «хатога йўл қўйган ҳар қандай раҳбарларга қонунда белгиланган жазо чораларини кўрилишини таъминлайман», деди.
📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.me/Tez24_UZ