Сектор

Сектор ⚡️ Бизда фақат эксклюзив хабарлар⚡️

18/02/2024

👞 Ироқлик заргар 100 минг доллардан ортиқ турадиган олтин шиппакларни намойиш қилди.

👉t.me/sector_time

18/02/2024

"Ўчир овозингни, поляк! Ўчир! Россияга қарсак чалишинг керак!"

1994 йил. Жириновский Европа Кенгаши йиғилишида европалик амалдорларни жойига ўтқизиб қўймоқда.

👉t.me/sector_time

“Мана – фармацевтикадаги ўйинлар! Бу фақат онкологияда. Эндокринология, кардиология, шошилинч хизматда ҳам бундай фактла...
05/02/2024

“Мана – фармацевтикадаги ўйинлар!
Бу фақат онкологияда. Эндокринология, кардиология, шошилинч хизматда ҳам бундай фактлар етарли”

Уч йил аввал онкологик беморларни кимё ва таргет терапияси учун 29 турдаги препарат билан таъминлаш йўлга қўйилган эди.

Лекин, бу дорилар айрим ҳолларда жойларга ўз вақтида, тўлиқ етказиб берилмаётгани кўрсатиб ўтилди. Ваҳоланки, бюджетдан етарли маблағ ажратилмоқда.

Оқибатда баъзи беморлар уларни дорихонадан 10 баробар қиммат сотиб олишга мажбур.

“Мана – фармацевтикадаги ўйинлар!
Бу фақат онкологияда. Эндокринология, кардиология, шошилинч хизматда ҳам бундай фактлар етарли”,
- деди давлатимиз раҳбари.

Бош прокуратурага онкологик препарат ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар, дорихоналар, қўлда сотувчиларни, умуман барча иштирокчиларни тартибга келтириш, жойларга етиб бормаган 17 турдаги препарат бўйича ўрганиш ўтказиб, жазо муқаррарлигини таъминлаш топширилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги олдига ойлаб омборларда турган, рухсати ҳалигача чиқмаган дориларни хатлов қилиб, бу масалада тартиб ўрнатиш, давлат харидлари орқали олинган дориларни “буюртмачи – харидор – етказиб берувчи – бемор” занжири асосида шаффоф маршрут тизимини яратиш вазифаси қйилди.

⚡️🇹🇷 Туркия футболида янги можаро.⚽️Футбол бўйича Туркия чемпионатининг "Антальяспор" клубининг исроиллик футблолчиси Са...
18/01/2024

⚡️🇹🇷 Туркия футболида янги можаро.

⚽️Футбол бўйича Туркия чемпионатининг "Антальяспор" клубининг исроиллик футблолчиси Сагив Жеҳезкел "Трабзонспор" дарвозасини ишғол қилганидан сўнг, қўлидаги бандаж орқали 7-октябрь, 100 кун ёзуви ва Исроил байроғини кўрсатди.

Футболчи айнан 7-октябрда Исроил-Ғазо можаролари бошланган ва бугун ушбу можарога 100 кун тўлганини "кўз-кўз қилиши" маҳаллий аҳолида кескин норозилик уйғотди. Клуб расмий баёнот билан чиқиб, "миллий қадриятлар барча нарсадан устун"лигини таъкидлаб, футболчи жамоадан четлатилганини эълон қилди.

Аввалроқ Жеҳезкел Ғазо сектори қурбонларини ёд этиш учун 1 дақиқа сукут сақлашдан бош тортгани учун бир ҳафтага асосий жамоадан четлатилган эди.

👉t.me/sector_time

15/01/2024

🇾🇪 Яманликлар ноодатий хабар йўллашди:

"Худога қасамки, Америка ва Исроил биз сизни оловдек еб ташлаймиз"

#АҚШ #Исроил #Яман

👉 https://t.me/sector_time

09/01/2024

🇫🇷 Париж. Авлия Троица черковида азон айтилди.

#азон #Франция

👉 https://t.me/sector_time

08/01/2024

🇸🇾 Суриялик таниқли мухолифатчи журналист ва ёзувчи Раван Усмон Тель-Авив аэропортида ўзини суратга олиб шундай деди:

"Бизнинг душманларимиз Сурия режими, Ҳизбуллоҳ ва Хамас"

👉 https://t.me/sector_time

08/01/2024

⚰️ Африкадаги гиёҳвандлар ўликларни чекишмоқда. Бу ҳатто эпидемияга айланди.

🇸🇱 Сьерра-Леонеда ўликларнинг майдаланган суяклари, турли ўтлар ва бир қатор кимёвий моддалардан наркотик пайдо бўлди. Гиёҳвандлар қабр қазиб, ўликхоналарни талон-тарож қилмоқдалар. Ҳатто суяклар учун одамларни ўлдирмоқдалар. Наркологларнинг таъкидлашича, улар таркибида олтингугурт бор, бу эса наркотик таъсир эффектини кўрсатиши мумкин. Истеъмолдан кейин наркоманларда параноя, галлюцинациялар, тажовузкорлик ва "зомби" хатти-ҳаракати бошланади.

Расмийларнинг хабар қилишича, мамлакатда бу эпидемиядан жиноий бизнес фойда кўра бошлаган. Бир килограмм инсон суяги қора бозорда 2000 долларгача сотилмоқда. Маҳаллий қабристонлар эса талон-тарож ҳолатда бўш қабрлар билан тўлиб кетган. Ҳукумат мамлакатдаги вазиятни фавқулодда деб ҳисобламоқда. Полиция дилерларни ҳибсга олмоқда, бироқ нарко картелларнинг қаттиқ қаршилигига дуч келмоқда.

👉 https://t.me/sector_time

15/11/2023

Фаластининг Ал-Халил (Хеврон) шаҳрига кўчиб келган яҳудийлар пайғамбар Иброҳим (алайҳиссалом) нинг масжидида дискотека уюштиришди. 😡

👉 https://t.me/achchiq_news

Мусулмон оламининг энг нуфузли ва дунёдаги энг қадимги "Ал-Азҳар" университети ректори араб етакчиларини Исроилнинг Фала...
15/11/2023

Мусулмон оламининг энг нуфузли ва дунёдаги энг қадимги "Ал-Азҳар" университети ректори араб етакчиларини Исроилнинг Фаластин халқига қарши тажовузини тўхтатишга чақирди.

"Ал-Азҳар" ректори шайх Аҳмад ат-Тойиб араб мамлакатлари раҳбарларига Фаластинни ҳимоя қилишга чақириғи билан мурожаат қилди.

“Биз ҳаммамиз умид қиламизки, сиз Фаластин халқини ўлдираётган яҳудийлар ҳаракатини тўхтатишга қодир бўлган Аллоҳ инъом этган барча имкониятларингиз, барча куч ва қуролларингизни ниҳоят ишга соласиз”

👉 https://t.me/achchiq_news

15/11/2023

Дунёнинг энг нуфузли Гарвард университети талабалари Исроил томонидан ўлдирилган минглаб фаластинликларнинг исмларини 11 соат давомида петицияга ёзиб чиқишди. Бу петиция Исроилнинг Ғазодаги ҳужумларини тўхтатишга қаратилган.

👉 https://t.me/achchiq_news

31/10/2023

#видео

Президент Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқдаги воқеалар юзасидан муносабат билдирди

Address

Tashkent

Website

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Сектор posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Share